Huawei 1
Биржада бир ҳафтада 39 321 та битим тузилди, буғдой, шакар ва қора металл нархи пасайди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 39 321 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 17,0% га камдир. Уларнинг 51,7% биржа савдоларига, қолган 48,3% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 86,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 822 та авторақамлар сотилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 332 та битим тузилди.

Буғдой

Биржа савдолари орқали 29 334,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 54 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7 334,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 634,2 минг сўмдан 2 585,3 минг сўмгача пасайди.

Шакар

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 3 597,0 тонна шакар сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 899,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 574,5 минг сўмдан 12 319,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 20 нафар харидор иштирок этди.

Қора металл прокати

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 5 060,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 45 нафар харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда қора металл прокатининг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 583,8 минг сўмдан 9 567,6 минг сўмгача пасайди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты