Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 май – 1 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 47 363 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,3% га камдир. Уларнинг 44,9% биржа савдоларига, қолган 55,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 149,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 381 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 21 254 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдоларига 56 800,0 тонна ун қўйилди ва унинг 12 825,0 тоннаси, яъни 22,6% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 130 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 589,8 минг сўмдан 3 443,6 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 2 565,0 тоннани ташкил қилди.
Техник чигит
Биржа савдолари орқали 20 259,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 052,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 628,5 минг сўмдан 6 324,5 минг сўмгача пасайган.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 25 791,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 17 079,0 тоннаси, яъни 66,2% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 051 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 884,8 минг сўмдан 3 860,4 минг сўмгача пасайган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты