Huawei 1
UZEX савдо платформаларида 50 857 та битим тузилди, шакар, цемент ва катодли мис нархи пасайди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 50 857 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 0,8% га кўпдир. Уларнинг 42,6% биржа савдоларига, қолган 57,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 129,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 659 та авторақамлар сотилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 21 642 та битим тузилди.

Цемент

Биржа савдолари орқали 160 070,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 32,0 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 575,8 минг сўмдан 562,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 85 нафар харидор иштирок этди.

Шакар

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 7 584,0 тонна шакар сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 517,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 583,4 минг сўмдан 12 579,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 49 нафар харидор иштирок этди.

Катодли мис

Биржа савдоларига 2 199,0 тонна катодли мис қўйилди ва ундан 2 075,0 тоннаси, яъни 94,4% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 415,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда катодли мис бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 134 885,3 минг сўмдан 131 845,5 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 та харидор иштирок этди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты