2025 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари қарийб $19 млрдга етди

2025 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми қарийб $19 млрдга етди. Бу ҳақда 28 январь куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Январь-декабрь ойларида трансчегаравий пул ўтказмалари орқали мамлакатга $18,9 млрд миқдорида валюта маблағлари кириб келди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 27,2% га ўсган.

Ойлик кесимда йил давомида ўтказмалар ҳажми деярли барча ойлар бўйича олдинги йилга нисбатан юқори даражада шаклланди. Шу билан бирга, ноябрда трансфертларнинг ойлик миқдори ($1,48 млрд) кескин қисқарган бўлса, декабрга келиб бироз ўсиш кузатилди — $1,59 млрд.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40200 | Инструменты