ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон илк ўйинда Фаластинга мағлуб бўлди

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичини сафарда Фаластин терма жамоасига қарши ўйин билан бошлади. 

Мазкур ўйинда вакилларимиз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Гуруҳимиздаги яна бир учрашув Сингапур - Яман ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

ЖЧ-2022 саралаши. "D" гуруҳи
Фаластин - Ўзбекистон 2:0
Голлар:
Одай Даббаҳ (60), Ислом Батран (84).
Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид, 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 9.Тамир Сейам, 11.Одай Даббаҳ (21.Ислом Батран, 83), 14.Абдаллаҳ Жобир, 15.Абдаллатиф Ал Баҳдари, 19.Маҳмуд Вади (18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 64), 20.Натми Ал Бадави, 23.Муҳаммад Дарвиш.
Захира: 1.Тавфиқ Абуҳаммад, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шади Шабон, 8.Муҳаммад Ямин, 10.Самиҳ Мараба, 12.Холид Салим, 13.Маҳмуд Абуварда, 16.Наим Абуакер, 17.Муса Башир.
Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 6. Даврон Ҳошимов, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 83), 8. Икром Алибоев (23.Санжар Шоаҳмедов, 62), 19. Қувондиқ Рўзиев (17.Достонбек Ҳамдамов, 62), 14.Элдор Шомуродов.

Izohlar: 1
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40200 | Инструменты