Huawei 1
«Ингосстрах» ва «ИНГО-Узбекистан» суғурта соҳасидаги муносабатларни муҳокама этишди

Россиянинг «Ингосстрах» компанияси ва «ИНГО-Узбекистан» вакиллари иштирокида пресс-конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасида суғурта соҳасидаги муносабатлар муҳокама этилди. Бундан ташқари, компания раҳбарияти яқинда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун ижтимоий лойиҳанинг ишга туширилишини маълум қилдилар.

«Иносстрах» 1947-йил ташкил этилган бўлиб, у энг қадимий ва молиявий барқарор Россия компанияси ҳисобланади. 2008-йилда ташкил этилган «ИНГО-Узбекистан» унинг шўба компанияларидан бири.

Михаил Волков – «Ингосстрах» бош директори:

Компания молииявий барқарор. Биз доим молиявий ёрдам беришга тайёрмиз. Мамлакат ривожланмоқда ва бу доим яхши имкониятларни тақдим этади. Суғурта соҳаси мамлакатаги умумий иқтисодий шароит билан бевосита боғлиқ, агар мамлакат иқтисодиёти ўсишда давом этса - нафақат суғуртачиларга, балки тадбиркорлар ва фуқароларга ҳам яхши шароитлар яратилади. 

11 йил ичида, диверсификацияланган ва мувозанатли бозор портфелига эга «ИНГО-Узбекистан» компанияси суғурта бозори учун 100% қулай компанияга айланди.

Бахтиёр Гайбуллаев - «ИНГО-Узбекистан» бош директори:

Ингострах - компаниямиз акцияларининг энг катта миқдорига эгалик қилади. Бизнинг компания Ўзбекистон суғурта бозори учун фойдали жихатларга эга. Компаниямиз молиявий барқарор бўлиб, кучли бренд - Ингострах билан ҳамкорлик қилади. Шаффоф бизнес юритамиз. Агентларимиз эса бутун республика бўйлаб фаолитят олиб боради. Сифатли ва кенг кўламли суғурта хизматларини таклиф этамиз. Бундан ташқари биз халқаро бозорда ишончли қайта суғурта ҳимоясидан фойдаланамиз. Шу билан бирга «ИНГО-Узбекистан» саёҳатчилар орасида етакчи суғурта компанияси ҳисобланади. 

Маълумот учун, бу йил «ИНГО-Узбекистан» компанияси Ўзбекистоннинг Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондаги меҳнат муҳожирлари учун янги маҳсулот тақдим этмоқда. Меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган маҳсулот - ҳаёт ва тиббий суғуртага йўналтирилган.

Бахтиёр Гайбуллаев - «ИНГО-Узбекистан» бош директори:

Суғурта қопламаси 10 минг долларни ташкил этади. Бу маҳсулот биринчи ўринда шошилинч тиббий ёрдамни, стамотологик ёрдамни қоплаб беради. Асосийси ноҳуш ҳолатлар юз берганда эвакуация қилиш харажатларини ҳам қоплайди. 30 кун учун суғурта полисининг нархи 9яъни 75 минг сўмни ташкил этади.

«ИНГО-Узбекистан» Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон қонунчилигидаги ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда мазкур маҳсулотни ишлаб чиққани, бу эса ушбу суғурта турининг ишончли эканлигидан далолат беради. Бахтиёр Ғайбуллаев шунингдек, мажбурий суғурта йўналишида яна 2та янги суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиб, бозорда етакчиликни қўлга киритиш ниятида эканлигини маълум қилди. 

Бахтиёр Гайбуллаев - «ИНГО-Узбекистан» бош директори:

Жорий йилдан компаниямиз 2 та янги мажбурий суғурта турларини йўлга қўйди. Бу транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишдир. Биз максимал қисқа муддат ичида даъволарни кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз, унинг сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Биз сифатли хизматга урғу берамиз. Бундан ташқари, ҳукумат қарори билан тизимга рақамли технологияяларни жорий этиш белгиланган. Яқин орада фаолиятимизда онлайн хизматларни йўлга қўйишни, яъни суғурта полисларининг электрон савдосини амалага оширишни бошлаймиз.

Бугун компания юқори кўрсаткичга эга. «ИНГО-Узбекистан»нинг 2018-йилги тушумлари деярли 28 млрд. сўмни ташкил этди, бу 2017-йилга нисбатан 24,5%га кўп. Ўтган йили суғурта захиралари деярли 50 фоизга ошиб, 27 миллиард сўмдан ошди. Бундан ташқари, 2018-йилда мамлакатимиз иқтисодиётига деярли 54 млрд. сўм инвестиция киритилди. Бу 2017-йилга нисбатан 30% га кўпдир. Ҳозирги кунда компания капитали 40 млрд. сўмни ташкил этади. Демакки, «ИНГО-Узбекистан» мамлакат иқтисодиётига кўпроқ маблағ сарфлаб, мижозларга суғурта полисини тўла ҳажмда кафолатлаши мумкин.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты