Huawei 1
«O‘zbekinvest Hayot» 9 ойда 49,6 млрд сўм суғурта тўловларини қоплаб берди

«O‘zbekinvest Hayot» СКнинг асосий вазифаларидан бири бу аҳолига ҳаёт ва саломатликни суғурталаш бўйича юқори сифатли хизматлар кўрсатишдан иборат. Бу мақсадга эришишда мижозлар ишончини қозониш катта аҳамиятга эга. Жорий йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, компания томонидан амалга оширилган суғурта тўловлари 49,6 млрд сўмни ташкил қилди. Эътиборлиси, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 188% га ўсган.

Бугунги кунда мижозлар ишончи ва кафолатланган суғурта қопламаларини ўз вақтида тўлаш «O‘zbekinvest Hayot» СКнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Таъкидлаш керак, 9 ой давомида компанияга 7 минг 86 та ариза келиб тушган бўлса, уларнинг 7 минг 69 таси  ҳал этилди, қолганлари эса кўриб чиқилмоқда. Мукофотларни суғурта турлари кесимида кўрадиган бўлсак, тушган мукофотларнинг асосий қисми ҳаёт ва саломатликни суғурталашга тўғри келиб, 95,8% ни ташкил қилди.

Ўз навбатида ҳаётни иҳтиёрий суғурта қилиш шартномалари бўйича тўловлар умумий тўловлар ҳажмининг 94,9% ни ташкил этди. “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги ЎзР Қонуни ижроси доирасида ҳисобот даврида амалга оширилган тўловлар умумий миқдорининг 4,19% ни ташкил этди. Амалга оширилган тўловларнинг тўпланган суғурта мукофотлари миқдоридаги улуши эса ҳисобот даврида 67% га тенг бўлди.

«O‘zbekinvest Hayot» СКнинг матбуот котиби Дилноза Мусаева: 2017 йилдаги маълумотларга кўра компаниямиз Ўзбекистондаги энг яҳши ва барқарор 3 та суғурта компаниялар орасидан жой олди. Жорий йилнинг 9 ой мобайнида 49,6 млрд сўм суғурта мукофотлари тўланди. Бу эса ўтган йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан 188 фоизга ошганлигидан далолат бермоқда. Тўловлар асосан компаниямизнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан имзоланган шартномаларга биноан тўланган. Бу дегани аҳоли орасида ҳаёт суғуртаси тобора оммалашиб бормоқда.

Филиаллар тармоғининг фаолияти компаниянинг умумий кўрсаткичларида ижобий динамика билан ўсди. Жумладан, ҳисобот даврида ҳудудий филиаллар томонидан амалга оширилган тўловлар улушининг умумий ҳажми 72,1% бўлди. Тўловлар миқдорининг келиб тушган суғурта мукофотларига мутаносиблиги эса 75,1% ни ташкил этди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты