Президентнинг жорий йил 26 майдаги ПФ–98-сон Фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даражалар беришда қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
- чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
- Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
- диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
- ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (ДСч) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография еълон қилиш;
- диссертация авторефератини чоп этиш;
- диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
- Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича експерт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
- ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
- таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61715 | Инструменты