Ўқувчиларга хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш учун ссуда ажратилади

2026/2027 ўқув йилидан техникум ўқувчилари АҚШ, Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Хитой ва Япониядаги «Work and Travel» дастурларида иштирок этиши мумкин бўлади.

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, бунинг учун ҳар йили 500 нафаргача ўқувчига Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 40 бараваригача ссуда ажратиш режалаштирилмоқда.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали қабул қилинади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 61913 | Инструменты