“Green Hills Resort”да илк бор шахмат бўйича халқаро нуфузли турнир бўлиб ўтди

29–31 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Green Hills Resort” туристик ва спорт кластерида илк бор шахмат бўйича халқаро нуфузли турнир бўлиб ўтди.  Икки кун давомида шахмат ихлосмандлари, профессионал спортчилар, ёш истеъдодлар ҳамда корпоратив жамоалар иштирокида рапид ва блитс йўналишларида мусобақалар ташкил этилди.

Турнирнинг энг нуфузли йўналишларидан бири — МАСТEРС гуруҳи бўлиб, унда жами 8 нафар халқаро гроссмейстер баҳс олиб борди. Улар орасида 3 нафар хорижий ва 5 нафар Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер иштирок этди. МАСТEРС гуруҳи мусобақалари 30–31 август кунлари, икки кун давомида ўтказилди. Унда россиялик гроссмейстер Владислав Артемев, озарбайжонлик Шахрияр Мамедияров, туркиялик Ягизхан Эрдогмуш, ҳамда ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусаттаров, Нодирбек Яқуббоев, Мухиддин Мадаминов ва Мухаммадзохид Суяровлар иштирок этди.

Турнир доирасида шахматни оммалаштириш ва ҳаваскор спортчилар учун ҳам кенг имконият яратиш мақсадида OPEN гуруҳи ташкил этилди.

Ёш шахматчилар учун эса NEW STAR гуруҳи ташкил этилди. Унда 2019 йилда ва ундан кейин туғилган болалар рапид дастурида иштирок этди. OPEN ва NEW STAR гуруҳлари баҳслари 30–31 август кунлари “Santa Claus HAll ” залида бўлиб ўтди. Бугунги кунга қадар OPEN ва NEW STAR гуруҳларида 160 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган, бу эса 80 та шахмат тахтасида баҳслар ўтказилишини англатади.

Турнирнинг яна бир қизиқарли йўналиши — TEAMS гуруҳи. Унда корпоратив жамоалар ўртасида жамоавий шахмат мусобақаси ўтказилди. Ҳар бир жамоа 4 нафар иштирокчидан иборат бўлади. ТEАМС гуруҳи баҳслари 30 август куни, бир кун давомида, ресторан ёнидаги яшил майдонда ташкил этилди.

Халқаро турнирнинг “Green Hills Resort” ҳудудида ўтказилиши шахмат спортини ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, профессионал ва ҳаваскор шахматчиларни бир майдонда жамлаш ҳамда Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини спорт тадбирлари орқали кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Мусобақалар давомида профессионал гроссмейстерлар иштирокидаги нуфузли баҳслар, ёш шахматчилар беллашувлари, оммавий OPEN турнири ва корпоратив жамоалар ўртасидаги мусобақалар ўтказилди.

Мусобақалар сўнггида эса ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 92107 | Инструменты