Huawei 1
Telegram'дан муҳим янгиланишлар: энди овозли хабарларни таҳрирласа бўлади

Telegram янгиланишни тақдим этди: энди сиз канал администраторларига шахсий хабарлар ёзишингиз ва овозли хабарларни кесишингиз мумкин. 

Нималар ўзгарди:

- сиз каналларга шахсий хабарлар юборишингиз ва уларнинг эгалари ва администраторлари билан бевосита мулоқот қилишингиз мумкин; 

- энди сиз юборишдан олдин овозли хабарларнинг керакли қисмларини таҳрирлашингиз ва кесишингиз мумкин; 

- мавзули гуруҳлар учун ёрлиқли янги интерфейс опцияси пайдо бўлди; 

- суратларни юқори аниқликдаги HD форматида юборишингиз мумкин; 

- iOS қурилмалари эгалари стандарт Share тугмасидан фойдаланишлари мумкин, жумладан, бошқа иловалардаги фотосуратлар ва видеоларни бевосита ҳикоя муҳарририга юбориш учун; 

- сўровномаларда 12 тагача жавоб вариантини қўшишингиз мумкин.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты