Huawei 1
Венгриядаги етакчи IT компания билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Будапештда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси билан Венгриянинг етакчи компанияларидан бири — “4iG Plc ” ўртасида бўлиб ўтган расмий учрашув доирасида рақамли трансформация, IT-аутсорсинг ва технологик алмашинув соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.“4iG Plc ” — Венгриянинг  IT-хизматлар, телекоммуникация инфратузилмаси, киберхавфсизлик, дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва рақамли трансформацияга ихтисослашган энг йирик технология ва телекоммуникация компанияларидан бири ҳисобланади.  

Учрашувда рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Мақсудов, IT Park Uzbekistan бош директори Абдулаҳад Қўчқоров ва “4iG Plc” бошқарув кенгаши раиси Геллерт Ясайлар ўртасида музокаралар ташкил этилди.  Учрашув доирасида томонлар узоқ муддатли ва стратегик ҳамкорликка интилишни мустаҳкамловчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжат аутсорсинг хизматларини ривожлантириш, IT -хизматлар экспорти, шунингдек, стартаплар ва акселерация дастурларини қўллаб-қувватлаш каби кенг қамровли йўналишларни ўз ичига олади.

Томонлар амалиётлар, эксперт ташрифлари, семинарлар ташкил этиш ва билим алмашиш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар.  

Музокараларда юқори малакали кадрлар, солиқ имтиёзлари тизими ва IT Park негизида яратилаётган мослашувчан инновацион инфратузилма туфайли Ўзбекистоннинг халқаро IT -компанияларни кенгайтириш учун янги майдон сифатидаги салоҳиятини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты