Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди

Starlink сунъий йўлдош интернети Қирғизистон ҳудудида ишга тушди. Хизматнинг расмий харитасида қўшни республика интернетдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган мамлакатлар қаторига қўшилган.

Қирғизистонликлар ўз манзилини киритиш орқали хизмат мавжудлиги ва ҳудуддаги тарифлар ҳақида қўшимча маълумот олиши мумкин. Ҳозирда барча ускуналар билан мини тариф 27 180 сомдан (3,7 млн.сўм), стандарт тарифи эса 36 270 сомдан (4,9 млн сўм) таклиф этиляпти. Starlink'нинг ишга туширилиши симли ёки мобил интернет барқарор ишламайдиган чекка қишлоқлар ва тоғли ҳудудлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 61715 | Инструменты