Мутолаа ҳамма муаммоларга ечим дегани эмас. Яъни, тафаккур фақат мутолаадан бошланмайди. Бунинг учун инсоннинг ўзида жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ бўлмаслик, фаоллик, умумий аҳволни ўрганиш, соғлом фикрлар бўлиши керак. Мана шулар инсонни ҳақиқий ҳаётга боғлайди яъни ҳаёт, уйғоқлик ҳам шу аслида. Тафаккур шундан бошланади. Инсон қизиқиши, ўзини қийнаётган жамиятдаги муаммолардан келиб чиқибгина мутолаа учун керакли китобни танлайди. Тўғри танлов ундаги мавжуд базани сайқаллаштириб, маълумотлар билан бойитади, фикрлар беради, маънан кучли қилади, ожизликдан олиб чиқади. Ожиз инсон қўрқоқ ва кучсиз бўлади.
UzReport.news нашри “Нега шу китобни ўқиш керак?” лойиҳасини бошлади. Лойиҳа доирасида муаллиф Нигора Ҳасанова жаҳон ва ўзбек адабиётидан китоб тавсия қилади, уни ўқиш нима учун муҳимлиги тўғрисида фикр юритади. Мақоланинг ушбу сонида жамиятнинг элитар қатламини тарбиялайдиган китоб билан танишасиз. Номи ҳам ажойиб : “Кучсизлар кучи”.
Фикрлар қарама- қаршилигини юзага келтирадиган бу ном билан муаллиф нима демоқчи, унинг остига нима яширинган? Нега кучсиз деб сифатлаб, уларнинг кучи ҳақида сўз очяпти?
Кучсизларнинг кучи нимада?
Нигора Ҳасанованинг таъкидлашича, мутолаадан шуни англаш мумкинки, кучсизларнинг кучи реал ҳаётдан ажралмаслигида, табиий жараёнларда яшашида. Аммо, бошқа бир томонидан кучсизлар ҳал қилув қарорларидан узиб ташланган бўлади. Уларда давлат билан ўзаро кўприк йўқ. Шунинг учун ҳеч бир жараёнга таъсир ўтказолмайди. Шунинг учун уларни кучсизлар деймиз, аммо аслида жуда кучли... Дейлик, у давлатнинг ҳал қилув қарорларида иштирок этолмасада, ҳақ ҳаётда яшаяпти, реаликка давлатдан кўра анча яқин. Яъни унинг ўзи ана шу реал оламда мавжуд. У авомнинг энг қуйи қисмидаги об-ҳавони ҳам давлатдан яхши билади. Мана шу унинг кучи. Агар ҳукумат тепасида шу каби “кучсиз” лар бўлса бу давлат аниқ ривожланади. Чунки,муаммонинг илдизини билган одам, унга ечим ҳам топа олади. Бу эса унинг катта кучи.
Асар ҳақида
Бу сиёсий-фалсафий китоб. Уни ҳуқуқ, давлатчилик, сиёсат, ундаги ўйинлар, ҳукумат аъзолари, элитар қатлам ҳақида тушунчага эга бўлмаган инсон охиригача ўқий олмайди. Сабри етмайди, аранг 4 бет мутолаа қилиб тўхтатади. Аммо сизга мутолаа қилишни тавсия этамиз. Чунки газетамизнинг ўқувчилари учун бу айни танлов.
Аввало шуни айтиш лозимки, ҳар бир инсон ўзи яшаётган жамиятнинг ижтимоий психология ва руҳиятидан ҳабардор бўлиши , ундаги ижтимоий-сиёсий воқеликларда ўз фикри, муносабати билан бевосита иштирок этиши жуда муҳим. Бунинг учун жамиятшунослик ҳақидаги китоблар, фикрлар ва назарияларни билиши шарт. Чунки, соғлом ва ҳолис фикр ўз ўзидан туғилмайди ёки кимлардандир эшитилган фикрлар билан юзага келмайди . Соғлом фикрлар - жамиятшунослик, сиёсатшунослик деган катта фанлар орқали ўргатилади. Айнан шу фанлар жамиятни билишга интилишни кучайтира олади. Одамлардаги бефарқликка қарши курашади. Аслида кучли жамият қуриш жуда машаққат эканини ҳисобга олсак, бу фанлар бизга сув ва ҳаводек зарур. Улар онгни ўстириб, тафаккур қилишга мажбур қилади , бефарқлик уйқусидан уйғотади. “Кучсизлар кучи” ана шу назариялар, кучли мулоҳазалар, ҳолис фикрларни ўзида жамлаган асар. У давлатчиликда муҳим ҳисобланган бошқарув, элитар қатламнинг танловлари, жамиятнинг руҳи, ижтимоий масалалар, умумий кайфият, сиёсий онг ҳақида аниқ тушунчалар беради. Таржимон Ҳамид Содиқнинг китобнинг кириш қисмига ёзишича, асарда инсонларни манипуляция қилиш устига қурилган барча режимларнинг асл юзи очиб ташланган. Унинг муаллифи Вацлав Ҳавел давлат арбоби, Чехия республикасининг собиқ президенти.
Ҳар бир инсон у шу мамлакатнинг фуқароси бўладими, вақтинчалик меҳмонми барибир ўзи билан давлат ўртасида нозик манипулятив чегара мавжудлигини унутмаслиги лозим. У давлатнинг қонунларига, қарору, қоидаларига бўсунишга мажбур.
Муҳолифат бу - “Диссидент” ми?
Асарда ана шу “диссидент”лик ҳақида тушунча келтирилган, унинг моҳияти очиб берилган. Бир қарашда “диссидент”ларни муҳолифатчи тараф дейсиз. Чунки, имкониятлари деярли бир хил. Улар ҳам ҳукмрон тузум ва мафкура қоидаларига зид келади. Шунинг учун ҳам расмий ҳокимият томонидан босимга учрайди. “Диссидент”ларнинг ниманидир ўзгартириш ва ёки таъсир ўтказа олмаслик даражаси муҳолифатчилар билан деярли тенг. Аввало “Диссидент” ликни тушунишдан олдин диктатура атамаси, унинг асл мақсадини ҳам англаб, фарқлаб олиш лозим. Хуллас, муаллифнинг ёзишича, бу атама 2 хил характерга эга. Бири “анъанавий”, яна бири “классик”. Бир-биридан фарқлаш учун иккисини ҳам беқарорлиги, анъанавийлигини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Табиийки, бюрократиянинг узоқ яшаши диктаторнинг умри ва сиёсий активлигига боғлиқ дейди муаллиф.
Ижтимоий психология
Хуллас, буларнинг барчаси жамиятнинг руҳи, ҳатто ижтимоий психологияга таъсир қилмасдан қолмайди албатта. Умумий кайфият ҳар қандай давлат учун жуда муҳим ва ҳукумат халқ билан ўзаро мулоқотни таъминлашни истайди. Буни доим ишлатиладиган ибора, яъни “ҳукумат ва халқ ўртасидаги ўзаро кўприк” дейиш мумкин. Агар кўприк сохта муносабатларга қурилмаса, ҳал қилувчи қарорларда оддий одамларнинг ҳам фикри инобатга олинса , бу алоқа тобора ишончли характерга эга бўлиб , мустаҳкамланиб бораверади.
Нозик манипулятив чегаралар ҳам аста йўққа чиқади. Халқ ана шу жонли, самимий, адолатли ва ишончли мулоқотни қадрлайди. Энг қизиғи фақат давлат манфаат кўрадиган нозик масалаларда ҳам халқ умумий фонда ўша мустаҳкам кўприкнинг ишончлилиги ва халқчил эканига ишонади. Мафкуравий мақсадлар қандай эканлигини халқнинг умумий ҳаётида, айниқса авомнинг қуйи қисмидаги турмуш даражаси қандай эканлигида кўринади.
Ушбу китоб эса бу борада тарихдаги мафкуравий мақсадларини очиб берган. Асарда ғайриинсоний тузумларда ўзликни сақлаб қолиш, соф ҳаётий қадриятлар асосида яшаш шартлари , шунингдек посттотолитар тузумларда ўзликни асраш кўникмалари анча таъсирли мисолларда келтирилади.
Асарда ёзилишича, бугунги кунда кўзга кўринган муқобил сиёсий моделларнинг ҳеч бири, ҳатто энг жозибалиси ҳам “яширин сферани” ростмана жонлантиришга , одамлар ва жамиятни оловлантиришга , шунингдек реал сиёсий активликни вужудга келтиришга сабаб бўла олмайди... Чунки, буларнинг жонланиши учун юқорида айтганимиздек, аввало ҳар бир шахс ўзи яшаётган жамиятдаги реал жараёнларга бефарқ бўлмаслиги керак. Сиёсил моделлар ҳатто у муқобил бўлса ҳам ёлғиз ўзи бунга эриша олмайди. Оловланиш – бу, сиёсий активлик. Фаол фуқаро - бу қарши фикр эгаси деган қарашдан қочиш керак. Элитар қатлам орасида фаол бўлса, буни табиий ҳолат деб қараймиз, агар ўз фикри, қарашларига эга фуқаро халқ ичиданчиқса, унинг фикрлари орасидан негатив қидирамиз ёки шундай қабул қиламиз. Бу ҳам бор гап. Тангада ҳам икки томон бўлади. Ривожланаётган мамлакатда ҳам қарама қарши фикрлар, ғоялар тўқнашуви кузатилади ва бу табиий ҳолат.
Бугунги кунда вазиятнинг ҳақиқий , чуқур ва узлуксиз ижобийлик томон ўзгариши у ёки бу анъанавий сиёсий ғояларга асослана олмайди ва асослантирилган тақдирда ҳам, ўзини оқламайди. Чунки, анъанавий сиёсатга ихтисослаштирилган тушунчалар юзаки концепциялардир. Бу ўзгаришлар ҳеч қачон ва ҳеч қаерда учрамаган кўринишда –инсоннинг ўзидан , инсоният ҳаёти ва унинг дунёдаги мавқеини тубданўзгартирадиган қадрятлардан униб чиқиши, ўзига , бошқаларга, қўйингки, атрофидаги барча нарсаларга мустақил муносабатидан ирмоқланиши керак. Бугунги кунда янада мукаммал хўжалик ва сиёсий моделни яратиш жамиятдаги экзистенционал ва маънавий ўзгаришлардан келиб чиқиши керак.
Агар ҳокимиятни амалга ошириш бутун давлат тузилиши бўйлаб вена томирларидан оқиб ўтадиган қон сингари тарқаладиган бўлса , унда ҳуқуқий тарғиботни ушбу томирларнинг “қопламаси” билан таққослаш мумкин, бу қопламасиз ҳокимият қони тизимли равишда оқиб чиқа олмай, тартиб интизом қулаган бўларди. Қонунга тинимсиз ва чексиз мурожаат қилиш –бу улара мурожаат қилаётганлар иллюзияга тушиб қолганлигини ёки қонунни тушунмаслигини англатмайди. Улар қонунларнинг қандай функция бажаришини яхши билишади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты