Февралда Ўзбекистонда 815 млн кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқарилди

Февраль ойида Ўзбекистонда 815 млн кВт/соат «яшил» электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ўтган ойда мамлакатдаги йирик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 371 млн кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 444 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 413 млн кВт⋅соат ёки 203% га кўпни ташкил этди.

2025 йил февраль ойида қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 401 млн кВт⋅соат (қуёш — 265 млн кВт⋅соат, шамол — 136 млн кВт⋅соат) электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 2025 йил якунларига кўра, электр энергияси ишлаб чиқариш 6,38% га ошиб, 86,7 млрд кВт/соатга етди. Истеъмолчиларга етказиб бериш ҳажми эса 14% га ўсиб, 77 млрд кВт/соатдан ошди.

Гидроэнергетикани ҳисобга олган ҳолда «яшил» генерация 16,8 млрд кВт/соатни ташкил этди (+29%). Қуёш ва шамол электр станциялари ишлаб чиқариши 2,1 баробарга ошиб, илк бор 10,5 млрд кВт/соатдан ошди. Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан 3,2 млрд куб метр газ тежалиб, 4,7 млн тонна зарарли чиқиндилар атмосферага чиқарилишининг олди олинди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40200 | Инструменты