Huawei 1
Сурхондарёда енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

"Ўзелтехсаноат" уюшмаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кўмагида яна бир йирик ишлаб чиқариш қувватига эга корхона фаолияти бошланди. Денов туманида умумий қиймати 30 миллион доллар бўлган, йиллик қуввати 5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида 150 та янги иш ўрни яратилди.

Мазкур корхона — "HUMO NEW ENERGY" МЧЖ томонидан мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида халқимиз учун муносиб туҳфа сифатида ишга туширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этди. Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, тайёр юк автомобилларини кўздан кечирдилар.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган арзон ва сифатли енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари маҳаллий шароитда тайёрланиши аҳолига ҳамёнбоп ва ишончли транспорт воситалари тақдим этиш имконини яратади.

Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк электромобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты