Huawei 1
Ўзбекистон ва Туркманистон тез орада чегараолди савдо зонасини ишга туширади

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараолди савдо зонасини тез орада ишга туширишга келишиб олди, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

5−6 август кунлари Авазада БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида ИТСВ раҳбари Лазиз Қудратов Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Назар Агаханов, шунингдек, Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири Тойгули Нуров билан учрашув ўтказди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, чегараолди савдо зонаси (Шовот, Хоразм вилояти-Тошовуз, Тошовуз вилояти) фаолиятини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзолаш ва уни тез орада ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар ўзаро савдо ҳажмини $2 млрдга етказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш масаласини келишиб олдилар.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) билан ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастурини тасдиқлаш, унга саноат, инфратузилмани модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, халқаро экспертизаларни жалб қилган ҳолда инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги ташаббусларни киритишга келишиб олди.

БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси билан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури (СПEКА) доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, «яшил» иқтисодиёт, инновациялар, логистика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты