Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби ЦСКА билан ўзбекистонлик яримҳимоячи Аббосбек Файзуллаев трансфери борасида келишиб олди, деб хабар қилмоқда туркиялик журналист Осман Альтунтерим ўз саҳифаларида.
Манбанинг тасдиқлашича, армиячилар клуби ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи учун 7 миллион евро ишлаб олади.
Файзуллаев ЦСКА сафида 2023 йилдан буён тўп суриб келмоқда. 2024/25 йиллар мавсумида у москваликлар сафида барча турнирлар доирасида 39 ўйинда майдонга тушиб, уч гол урди ва саккиз голга узатма берди. У якунланган мавсумда жамоаси билан Россия Кубоги ва Россия Суперкубогини қўлга киритди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты