Бугун халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Мингбулоқ туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мингбулоқ тумани ҳокими Худойбердиев Нуршод Нурмаматовични лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.
Сессияда ҳудудни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевични Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.
Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52123 | Инструменты