“Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик” уюшмаси ташкил этилди. Фаррух Фазлиев “Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик” уюшмаси раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар «FHF-GROUP» МЧЖ раҳбари сифатида фаолият юритган.
Фаррух Фазлиев 1980 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институти, 2011 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт унверситети магистратурасини тамомлаган, 2021 йиллардан Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ушбу тайинлов Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва миллий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги янги босқич сифатида баҳоланмоқда.
Гулбаҳор Тожимирзаева “Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик” уюшма раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Гулбаҳор Тожимирзаева 1991 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги унверситети халқаро иқтисод ва савдо йўналишини тамомлаган. У фаолияти давомида Ўзбекистон ва Хитой давлати ўртасидаги халқаро муносабатларини ривожлантириш ва чет элдан юртимизга кўплаб соҳаларда инвестисия олиб кирган қолаверса кўплаб ижтимоий лойиҳалар муллифи.

Мирзамурод Дадажонов “Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик” уюшмаси раис ўринбосари этиб тайинланди.
Мирзамурод Дадажонов 1990 йилда Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Тошкент Давлат Шарқшунослик институти Хитой иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

Ишонамизки, ушбу тайинлов юртимиздаги ва чет элдаги тадбиркор ватандошларимиз билан ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашга ўз хиссасини қўшади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61715 | Инструменты