Ёш жиҳатдан 21-30 ёш орасидагилар кўпчиликни ташкил этган. Ижтимоий сўров давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда, халқаро муносабатлар йўналишларида ўтказилди.

Хусусан, “Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналарининг очилишини қандай қабул қилдингиз?” мавзуидаги саволга респондентларнинг 53,6 фоизи аҳолининг муаммоли масалалари ўз ечимини топмоқда, 42,1 фоизи аҳолининг муаммолари қисман ечим топмоқда, қолган 4,3 фоизи эса аҳолининг муаммолари ўз ечимини топмай қолмоқда дея жавоб берган.

“Мактаб таълимига 11 йиллик ўқув тизимининг жорий қилинишига бўлган муносабатингиз қандай?” мавзуидаги сўровга респондентларининг 41,6 фоизи таълим олиш самарадорлигини оширади, 37,8 фоизи ўқувчилар ахлоқининг яхшиланишига хизмат қилади, 9,4 фоизи 11 йиллик мактаб таълимига қаршиман ва 11,2 фоизи мактаб таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозим дея фикр билдирган.

Шунингдек, брифингда 2018 йилги Давлат дастурига киритиш юзасидан таклиф ва лойиҳалар тақдим этилгани таъкидланди. Уларнинг орасида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида “Яшил иқтисодиёт”ни амалга ошириш таклифи ҳам бор. Муҳокамалар якунига кўра, 120 та лойиҳа Давлат дастури муҳокамаси учун сараланиб олинди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 61715 | Инструменты