Huawei 1
Қорақалпоғистон Республикаси барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

“Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–248-сон, 14.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;

- саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;

- бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты