Huawei 1
Барча таълим муассасаларида мажбурий меҳнат юзасидан назорат тадбирлари (рейдлар) ўтказилади

Жорий йилнинг 15 август санасидан бошлаб, бутун Республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида "Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги" эълон қилинади. Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади.

Сўнгги кунларда ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари бўйича эълон қилинаётган хабарлар фуқароларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари дахлсизлиги хавф остидалигини кўрсатмоқда.

Маълумот учун: ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилган 10 га яқин ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари тасдиғини топиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Тегишли вазирлик ва идораларга қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг келиб чиқишига имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик доирасида нафақат иш берувчилар балки, мажбурий меҳнатга йўл қўйган барча масъул мансабдор шахсларга нисбатан ҳам жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты