Марҳамат туманидаги тиббиёт бирлашмасининг 4 нафар техник ходими ҳалок бўлди

Марҳамат туманидаги Марказий поликлиника ҳудудида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида тиббиёт бирлашмасининг 4 нафар техник ходими ҳалок бўлди.

Расмий маълумотга кўра, ҳодиса 10 июнь куни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли муассаса ҳудудида хизмат вазифаларини бажариш жараёнида юз берган. Оқибатда техник ходимлар И. Нишонов, М. Матхолиқов, Қ. Мамажонов ҳамда Л. Қосимов вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса еҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва унга сабаб бўлган омиллар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62113 | Инструменты