"Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–84-сон, 12.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди:
- соҳага масъул идораларнинг бир-бирини такрорловчи функцияларини мақбуллаштириш орқали ягона давлат бошқарувини ташкил этиш;
- “даладан дастурхонгача” тамойили асосида хавф таҳлилига асосланган назорат тизимини жорий этиш;
- амалдаги санитария қоидаларини Алиментариус кодекси стандартлари, Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (IPPC) талабларига мувофиқлаштириш.
Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги.
2027 йил 1 январдан хусусий секторга босқичма-босқич ўтказиладиган (турлари кенгайтириладиган) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги функциялар рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, Қўмита ҳузурида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги институти ташкил этилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52200 | Инструменты