Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб кенг нишонлашни таклиф этди
Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради – Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас. Биз эса, байрам санасини танлаш учун яхшигина важни топдик.
90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилганди. Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг Қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудуди – Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқарувини оптимиллаштириш бўлган.
Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этади.
Таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты