Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» божхона пости, Шоҳимардон қишлоғи кириш қисмида жойлашган «Оқ-қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости тунu кун фаолият юритиш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Аввал мазкур божхона пунктлари соат 06:00 дан 22:00 гача ишлаган.
Қайд этилишича, иш режими ўзгартирилиши ёзги туристик мавсумда чегарадан ўтувчи фуқаролар учун янада қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилган.
Мазкур тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52123 | Инструменты