Huawei 1
Сурхондарёда М39 йўлининг айрим қисмларида ҳаракат тезлиги чеклови 130 км/соатгача оширилиши мумкин

Президент раислигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси доирасида Термиз-Бойсун йўналишида тезлик меъёрлари, йўл белгилар ва инфратузилма тўлиқ ўрганилди. Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, янги талабларга мос ҳолга келтириш ишлари бошланди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Сурхондарё вилоятидаги М-39 Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз автомобиль йўлининг Термиз-Бойсун йўналишида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини соатига 130 километр қилиб белгилаш бўйича кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ишларини амалга оширди.

Бунда, М-39 автомобиль йўлининг 1315-1324 километри, Оқработ аҳоли яшаш пункти оралиғида соатига 90 км, 1324-1326 километри оралиғида, Шифобулоқ маҳалласи - соатига 70 км, 1337-1349 километри оралиғида соатига 100 км, Шеробод тумани ҳудуди, 1374-1400 километри оралиғида соатига 130 км қилиб белгиланиши, М-39 автомобиль йўлининг 1321-1391 километрлари оралиғида хавфли бурилишларга жами узунлиги 7 км бўлган биринчи гуруҳ, учинчи йўл бетон тўсиқлар ўрнатиш, М-39 автомобиль йўлининг мавжуд ўрнатилган йўл белгиларининг яроқсиз ҳолга келиб қолган 475 тасини янгисига алмаштириш, 20 та хавфли бурилишга жами 1800 та йўл белгисини ўрнатиш зарурлиги аниқланди.

Мутахассислар томонидан юқоридаги камчиликларни бартараф этиш, шундан сўнг қайта кўрикдан ўтказилиб, кўрсатилган километрлар оралиғида тавсия этилган тезлик жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги маъқулланди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты