19 май куни олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро Нордик университети ректори Шерзод Мустафакулов, ЮНИСЕФ вакиллари, ATB “Asia Alliance Bank”, UzReport TV, IDC таълим маркази раҳбарлари, хорижий меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда ёшларга замонавий таълим тенденциялари, халқаро академик имкониятлар, инновацион иқтисодиёт учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Финал босқичига қадар етиб келган барча билимдонларга ҳал қилувчи мусобақаларда зафарлар тиланди.
Шундан сўнг иштирокчилар синфлар кесимида аудиторияларга жойлаштирилди ва олимпиада жараёнлари бошланди. 3–9-синф ўқувчилари учун 90 дақиқалик, 10–11-синфлар учун эса 4,5 соатлик мураккаб математик беллашувлар ташкил этилди. Масалалар иштирокчиларнинг мантиқий фикрлаши, алгоритмик ёндашуви ва таҳлилий қобилиятини синовдан ўтказишга қаратилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52123 | Инструменты