Huawei 1
Ёшлар экология ва туризмга оид лойиҳаларини тақдим этишди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мираки туризм масканида бўлиб ўтаётган “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” IV халқаро экологик ва туризм қурултойи доирасида ёшлар экология ва туризм соҳасига бағишланган лойиҳаларини тақдим этишди.

Лойиҳалар табиатни асраш, атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, табиий ресурсларни асраш, яшиллик даражасини ошириш ҳамда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш масалаларини қамраб олди. Хусусан, Сирдарё вилояти иштирокчиси Ганжина Пўлатова сув танқислигига ҳамда шўр тупроққа чидамли ўсимлик лойиҳасини илгари сурди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси вакиласи Шоҳсанам Сагиндикова ҳудудда экотуризм борасидаги шароитларни яхшилашга қаратилган “Дам олинг, дарахт экинг, келажакни яшил қилинг” лойиҳасини тақдим этган бўлса, Гулираъно Жабборбергенова болаларда атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш лойиҳасига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, Навоий вилоятидан Гулсевар Болтаева экодарахт, Тошкент шаҳридан Миршод Собитов Ўзбекистоннинг яширин дурдоналари, Сурхондарё вилоятидан Мафтуна Ашурова ҳудуднинг яширин туризм салоҳиятини танитиш каби лойиҳаларини тақдим этишди. 

Бундан ташқари, Фарғона вилоятидан Камолиддин Нишонов “Ер тинч” лойиҳаси орқали тошлоқ ва шўр тупроқли ерларда ўсимликларнинг ўсишига ёрдам берадиган маҳсулотини тақдим қилди. Қувонарлиси, ёшлар экология ва туризм борасида бир қанча истиқболли ғояларга ва қатъий мақсадга эга.

Энг яхши лойиҳалар 16 август куни, қурултойнинг тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинади ва тақдирланади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты