Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) Атлетлар комиссияси учун сайлов ўтказилди. Унда жаҳоннинг турли қитъаларидан 20 нафар номзод иштирок этди.
Сайлов натижасига кўра, Диёра Келдиёрова 2025–2029 йиллар давомида комиссия аъзоси этиб сайланди.
Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз тарихидаги илк дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган бўлса, энди у ИЖФнинг муҳим органларидан бири — Атлетлар комиссиясида ҳам Ўзбекистон номидан фаолият олиб боради.
Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты