Huawei 1
Европа Иттифоқи Исроилни аҳоли пунктлари қуришни тўхтатишга чақирди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кажа Каллас Исроил ҳукуматининг Э1 турар-жой режасини илгари суриш қарори икки давлат ечимига янада путур етказиши ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканлигига ишонч билдирди, деб хабар қилди Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (ЭEАС) 14 август, пайшанба куни.

Агар амалга оширилса, бу ҳаракат "босиб олинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳил ўртасидаги географик ва ҳудудий алоқани доимий равишда узиб қўяди ва Ғарбий Соҳилнинг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасидаги алоқани узади", деб огоҳлантирди Брюссел.

Европа Иттифоқи яна бир бор Исроилни аҳоли пунктлари қуришни тўхтатишга чақирди. Ушбу "бир томонлама қарорлар" аллақачон таранглашган вазиятни янада кучайтиради ва тинчликка эришиш учун ҳар қандай имкониятни янада бузади, дея қўшимча қилди ЭEАС.

Европа Иттифоқи Исроил икки давлат ечимининг ҳаётийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриши кераклигига ишонч билдиради.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81614 | Инструменты