Германия Украина учун 400 миллион евролик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Германия ҳукумати Украинага 400 миллион евро миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлади. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.

Писториуснинг сўзларига кўра, янги пакетга портловчи ва миномёт ўқлари, шунингдек, ракеталар киради.

"Чунки ўқ-дорилар шафқациз босқинчилик урушига қарши мудофаа курашида Украинага энг зарур бўлган нарса ҳисобланади", деб таъкидлади у.

Бундан ташқари, Украина қишда зарур бўладиган зирҳли техникалар, миналардан тозалаш тизимлари, шунингдек, иссиқ кийим-кечак ва генераторлар олади, дея қўшимча қилди вазир.

Шу билан бирга, Писториус Германия Украина учун парвоз масофаси 500 км гача бўлган “Taurus” қанотли ракеталарини жўнатадими, деган саволга жавоб беришдан қочди. Германия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Федерал ҳукумат ҳали ҳам бу масала устида ўйланмоқда ва ҳали кўп жиҳатларга аниқлик киритиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Украинага 20 та Marder пиёда жанговар машинасини топширган эди. Ушбу юборилган партия билан Берлин томонидан Киевга етказилган Мардер пиёда аскарларининг умумий сони 60 тага етди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42922 | Инструменты