Германия Украинага яна 20 та Marder пиёда жанговар машинасини топширди

Германия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим қилди. Германия ҳукумати қарорига кўра, Украина Қуролли кучлари ўқ-дорилар билан бирга 20 та Marder пиёда жанговар машинасини олади.

Шу тариқа Берлин томонидан Киевга етказилган Marder пиёда аскарларининг умумий сони 60 тага етди. Бундан ташқари, янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага миналардан тозалашда фойдаланилган 20 та RQ-35 Heidrun разведкачи дронлари ва 2 та Wisent 1 зирҳли техникаси берилди.

Шунингдек, Украина Қуролли кучлари Германиядан 155 мм калибрли снарядлар, портловчи обектларни зарарсизлантириш учун материал, дронлар учун 10 та датчик ва 1 та сунъий йўлдош кузатув тизимини олади.

Германия Украинага аввалги ҳарбий ёрдам пакетини август ойи охирида юборган эди. Ёрдам доирасида дронларни аниқлаш тизимлари, 40 та разведкачи дронлар, Zetros юк машиналари ва 22 миллион ўқ-дорилар Киевга жўнатилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42923 | Инструменты