Биржада 2,5 трлн сўмлик товарлар сотилди, суюлтирилган газ ва кўмир нархи пасайди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 - 19 ноябр кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 518,6 млрд сўмлик товарлар сотилган.

Биржа матбуот хизматининг хабарига кўра, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,6% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 76,1% биржа савдоларига, қолган 23,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Шунингдек, кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 917,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган, шу жумладан:

Ун

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 71 863,0 тонна ун қўйилди ва унинг 12 011,0 тоннаси, яъни 16,7% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 270 та харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 047,2 минг сўмдан 4 035,5 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 2 402,0 тоннани ташкил қилди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 6 487,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 6 019,0 тоннаси, яъни 92,8% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 232 та харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 254,7 минг сўмдан 6 850,6 минг сўмгача пасайган.

Кўмир

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 10 247,0 тонна кўмир қўйилди ва ундан 6 482,0 тоннаси, яъни 63,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 320,6 минг сўмдан 260,1 минг сўмгача пасайди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 71923 | Инструменты