Бугун ЖЧ-2018 саралаши доирасида тўртинчи босқичнинг биринчи ўйини бўлиб ўтади.
Бугун ЖЧ-2018 саралаши доирасида тўртинчи босқичнинг биринчи ўйини бўлиб ўтади.
Унда учинчи босқич гуруҳларда учинчи ўринни олган икки жамоа Сурия ва Австралия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Биринчи ўйин Малайзиянинг "Ханг Жебат" стадионида бўлиб ўтади ва унда Сурия терма жамоаси мезбон сифатида Австралияни қабул қилади. 10 октябрь куни эса Сиднейда жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Ғолиб жамоа эса КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи ўринни эгаллаган терма билан плей-офф босқичида баҳс олиб боради.
Сурия - Австралия
5 октябрь. Малайзия. "Ханг Жебат" стадиони
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)
Alpha version: 0.9.1.19 build 71007 | Инструменты