UzReport ахборот агентлиги (UzReport TV ва Futbol TV телеканаллари) ва Ўзбекистон рестораторлар ва отельерлар ассоциацияси барча ресторан бизнеси эгаларини ЖЧ-2018 ўйинларининг трансляцияси бўйича ҳамкорликка таклиф қилади.
UzReport ахборот агентлиги (UzReport TV ва Futbol TV телеканаллари) ва Ўзбекистон рестораторлар ва отельерлар ассоциацияси барча ресторан бизнеси эгаларини ЖЧ-2018 ўйинларининг трансляцияси бўйича ҳамкорликка таклиф қилади.
Ҳамкорлик дастурида иштирок этиш учун ресторан ва барлар агентлик билан келишув имзолашлари керак бўлади. Келишув нархи 1 миллион сўмни ташкил қилади. Ҳамкорлик қуйидагиларни ўзида қамраб олади:
- муассасага ташриф буюрувчилар учун ЖЧ-2018 ўйинлари ва тегишли дастурларни (UzReport TV ва Futbol TV телеканаллари эфири орқали) қонуний трансляция қилиш ҳуқуқи;
- UzReport TV телеканали томонидан информацион қўллаб-қувватлаш (дастурлар эфири давомида экраннинг пастки қисмида ЖЧ-2018 ўйинларини трансляция қиладиган муассаса номи кўрсатиб ўтилади);
- телеканалнинг реклама анонслари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида муассасанинг номини кўрсатиб ўтиш орқали тарғибот-ташвиқот қилиш (PR).
UzReport TV ва Futbol TV телеканалларидаги трансляцияларнинг афзалликлари:
футбол мухлислари учрашувларни иккита тилда – ўзбек ва рус тилларида томоша қилишлари мумкин. Бунинг учун телевизор пульти орқали аудиойўлакни ўзгартирсалар кифоя.
Шунингдек, футбол мухлислари учун яна бир ёқимли сюрприз бор: Телеканал ЖЧ-2018 ўйинларини шарҳлаб бориш учун Денис Казанский, Александ Елагин ва Дмитрий Мостовой каби таниқли шарҳловчиларни таклиф қилган.
“Ўзбекистон рестораторлари ва отельерлари номидан UzReport ахборот агентлигига ЖЧ-2018 ўйинларини қонуний тарзда трансляция қилиш имкониятини тақдим қилгани учун миннатдорлик билдириб ўтамиз. Ресторатор сифатида биз бу ҳамкорликдан катта манфаат оламиз. 1 миллион сўм биз учун ҳам, UzReport учун ҳам рамзий маънодаги сумма. Бу орқали биз Ўзбекистонда спорт ўйинларинг қонуний трансляциясини ривожлантириш имконияти эга бўламиз”, - дейди Ўзбекистон рестораторлари ва отельерлари Ассоциацияси раиси Тимур Мусин.
HORECA доирасидаги барча спорт барлари, ресторанлар, кафелар ва бошқа муассасаларни ҳамкорлик қилишга таклиф этамиз!
Мурожаат учун телефон рақами: +(99893) 590-99-99.
Техник масалалар бўйича (аудиойўлакни созлаш) қуйидаги телефон орқали маслаҳат олиш мумкин: +(99899) 898-33-15.
Alpha version: 0.9.1.19 build 70408 | Инструменты
Oudiya yulakni qanday uzgartiramiz
E gap yoq pulini normalni qipslar bolarkanu
Tunerli tilvezorlarda faqat ruscha boladimi