20 апрель куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саудиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади.
Ислом Исмоилов қўл остидаги терма жамоа ушбу қитъа биринчилигининг гуруҳ босқичида мезбон Саудия Арабистонига қарши ўйнаган ва ўшанда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Финалга қадар бирорта ўйинда мағлубитга учрамаган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлаб, гуруҳ босқичида Таиланд, Хитой ва Саудия Арабистонини мағлуб этиб, кейинги босқич билан бирга жорий йилнинг кузида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Чорак финалда БАА ва ярим финалда Шимолий Кореяни мағлуб этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси якуний босқичда яна бир бор мезбонларга қарши майдонга тушади.
Маълумот ўрнида, ушбу ўйин бугун, 20 апрель куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 50923 | Инструменты