Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 миллиард долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
Бунинг учун 1 триллион сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Шунингдек, жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокултиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
Иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.
Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42912 | Инструменты