Huawei 2
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Филиппин компанияси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Филиппиннинг "Liwayway Group" компанияси директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Карлос Чан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида "Liwayway Group" компанияси директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Карлос Чан жаноблари ва унинг жамоаси билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Филиппиндаги дўстларимизга мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз. Шунингдек, Ўзбекистон-Филиппин ҳамкорлигининг кўплаб истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик".

Эслатиб ўтамиз, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги, бир вақтнинг ўзида ўриндошлик асосида Мўғулистон ва Филиппиндаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида фаолият юритган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga