2020/2021 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш жараёни қандай тартибда ўтказилади?
2020/2021 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш жараёни қандай тартибда ўтказилади?
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади);
6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Ҳозирги кундаги карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлган тақдирда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграмм канали (@edu.uz) орқали эълон берилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 41217 | Инструменты