Лондонда Ўзбекистон тарихий обидаларидаги нақшларни чизиш бўйича мастер-класс ўтказилди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиядаги "Тўмарис" аёллар бирлашмаси билан биргаликда Буюк Британияда яшовчи ватандош хотин-қизлар ўртасида Самарқанддаги Бибихоним мадрасасидаги нақшларини чизиш бўйича мастер-класс ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Ушбу мастер-классдан асосий мақсад миллий меъморий меросга қизиқиш уйғотиш, ўзбек халқининг бетакрор наққошлик ва ҳунармандчилик анъаналарини ўрганиш ҳамда сақлаб қолишдан иборат бўлди. Тадбир давомида Буюк Британияда фаолият юритаётган ватандош хотин-қизлар нафақат ўзларининг рассомлик маҳоратларини ошириш, балки миллий меросга нисбатан ҳурмат ва эътиборни янада кучайтириш имкониятига эга бўлдилар.

Иштирокчиларга Ўзбекистон меъморий санъатининг тарихи ва нақш безакларининг ривожланиш жараёнлари ва Бибихоним мадрасасидаги нақшларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Мастер-класс давомида чизмалар техникаси ва услублари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди, иштирокчилар эса миллий нақшларни чизиш орқали ўз тажрибаларини бойитишди.

Тадбир хориждаги ҳамюртларимиз ўртасида миллий анъана ва қадриятларимизни тарғиб қилиш ва миллий ўзбек рассомлик санъатига қизиқишни оширишда муҳим ўрин тутди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 41017 | Инструменты