Huawei 1
"Меҳр-3" операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар юртимизга олиб келинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида бугун "Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди. Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошларимиз, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанимизга қайтарилди.

Бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.


Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122319 | Инструменты