Huawei 2
Пойтахтимизда «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимизда «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу анжуман жамғарма битирувчилари ўртасида доимий алоқалар учун платформа яратиш мақсадида “Янгиланаётган Ўзбекистон янги авлод кадрлари” мавзусида ташкил этилди. Унда  300 дан ортиқ “Умид”  жамғармаси битирувчилари иштирок этишмоқда. Анжуманни Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев очиб берди ва йиғилганларни қутлаб, нутқ сўзлади.

2018 йилнинг сентябр ойида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган эди.  Мазкур жамғарма 1997-2003 йилларда фаолият юритган ва 828 нафар иқтидорли ёшларнинг хориждаги таълимини молиялаштирган “Умид” фондининг давомчисидир.  

Ҳозирги кунда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия дастурларини кенгайтирди. 2018 йилда тўртта таълим дастури бўйича 375 киши чет эл университетларига юборилган бўлса, 2020 йилга келиб дастур 1000 кишини қамраб олди.

“Умид” жамғармасининг биринчи стипендиятлари -  яъни 83% битиручилар иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий соҳаларда дипломларга эга. Ушбу кўрсатгич ривожланаётган Ўзбекистон учун жуда муҳимдир.  

Жамғарма стипендианти бўлган Адлия вазири Русланбек Давлетов "Умид" жамғармаси халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва  умиди сифатида ташкил этилган бўлиб, орадан маълум вақт ўтиб  жамғарма қўллаб қувватлаган  ёшлар  Ўзбекистон учун  ҳақиқий танч бўлганини таъкидлаб ўтди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga