Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган.
“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукми тахминан 19 март куни ўқилгани айтилмоқда. Аммо шу пайтгача бу ҳақда расмий ахборот берилмаган.
Манбанинг таъкидлашича, Тошкентда жиноятчиликка қарши курашиш доирасида қўлга олинганларнинг яна бир нечтаси бўйича иш судга чиқарилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 112303 | Инструменты