ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов маърузасида, “Саломатлик — 2020” сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотларни етказди.
Шу йилнинг 11 сентябрида ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида 53 та аъзо давлатлар қаторида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Ушбу сессия Будапешт шаҳрида ўтмоқда.
Бу йилги сессияда ЖССТнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга ошириш, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар ўртасида дори-дармон таъминоти билан боғлиқ алоқаларни яхшилаш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинаяпти.
ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов маърузасида, “Саломатлик — 2020” сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотларни етказди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов: 2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 53 та аъзо давлати қаторида Ўзбекистон ҳам “Саломатлик — 2020” стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди. Айни дамда унинг мавжуд тўрт устувор йўналиши бўйича тизимили чора-тадбирлар олиб бормоқда. “Саломатлик — 2020” стратегиясининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган инфекцион ва ноинфекцион касаллик кўрсаткичлари кескин камайиб бораётир. Бунда давлат бюджети ҳисобидан болаларни ўн иккита хавфли касалликка қарши эмлаш тақвими режали ташкил этилгани катта аҳамиятга эга.
Шунингдек, вазир қисқа фурсат ичида мамлакатимизда 30га яқин соҳа ривожига оид фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва улар ижроси босқичма-босқич амалга оширилаётгаини таъкидлади.
Вазирининг маърузасидан кейин ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ҳамда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўзбекистон тиббиётида яратилаётган янги тизим “Саломатлик — 2020” стратегиясига тўла мос келишини қайд этди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 72509 | Инструменты