Тошкент шаҳар ИИББ Суриядаги террорчилар сафига қўшилган яна бир эркак қидирувга берилганини эълон қилди.
У 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Азиз Тошкентбоев бўлиб, лақаби “Исо чавандоз”. Азиз Тошкентбоев 2012 йилда ишлаш учун Туркияга кетган. Оқибатда 9 йиллик оилавий ҳаётидан сўнг, аёли билан ажрашган.
Бу вақтга келиб халқаро террористик ташкилотлар вакиллари Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг экстремистик ғоялари таъсирига тушиб бўлган эди. 2014 йилда у диний ақидапарастлик ғоялари таъсирида Сурияга ўтиб, террорчи гуруҳлар сафида жангларда иштирок этади.
Ҳозирда Азиз Тошкентбоевга нисбатан пойтахт ИИББ томонидан расмий қидирув эълон қилинган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 11022 | Инструменты