Huawei 1
Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида 909 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Беруний туманидаги ЯТТ “Н.Г.” аҳолига хизмат кўрсатиш салонида тижорат мақсадида электр тармоғига яширин уланиб, 324,4 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган. 

Шунингдек, Олтиариқ туманида “Ў.К.” фермер хўжалигини бошқариб келган З.У. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 318,6 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Косон туманида жойлашган “Ф.C.C.” МЧЖга қарашли қурилиш ишлари олиб борилаётган кўп қаватли турар жой биносида ўзбошимчалик билан электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 266 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 41810 | Инструменты