Ёзёвон қум барханларидан нима мақсадда фойдаланилмоқда?
Ёзёвон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ёзёвон тумани ҳудудидаги қум барханларидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилаётгани ҳақида хабарларга муносабат билдирди.
Мақолани ўқиган кишида Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудидаги қум барханлари талон-тарож қилинаётгани, ундаги ноёб ҳайвонлар йўқолиб кетаётгандек фикр уйғонади. Аслида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ва Фарғона вилоят ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги кафолат хатига асосан Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудида “Марказий Фарғона” сув омбори қурилиши учун қум каръери ташкил қилиш мақсадида 2009-2011 йилларда Ёзёвон туманидаги жанубий 4- ва 5-қум заҳира манбаларида геологик қидирув ишлари олиб борилган. Аниқланган заҳиралари 2012 йил 16 май кунги Заҳиралар марказий қўмитасининг 18-сон баёни билан Марказий Фарғона қум заҳираси 12417.2 минг м3 миқдорда тасдиқланган.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 2019 йил 24 июлда сув омбори учун бу ҳудуддан қум олишга ҳулоса берилган.
“Марказий Фарғона” сув омбори стратегик объект бўлиб, Олтиариқ, Бувайда, Боғдод, Учкўприк ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда жуда катта ўрин эгаллайди. Мамлакат миқёсидаги бу сув омбори қурилиши Ёзёвон табиат ёдгорлигига ҳеч қандай хавф солмаслигига ҳукумат қарори, нуфузли қўмиталарнинг лицензия ва хулосасидан ҳам билса бўлади. Бугунги кунда объект қурилиши учун ушбу каръерлардан фойдаланиш жараёнида юқоридаги талабларга, ҳайвонот ва набодот оламига зарар етказилмаслигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 112313 | Инструменты