Ўзбекистон элчихонасида "Mughals the Series" компанияси продюсери Мамта Кааш ҳамда "Scenario films" компанияси сценарий муаллифи Гарет Жонс билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.
Мулоқот давомида буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур тўғрисида фильм яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони мазкур фильмнинг сценарийси "Бобурнома" тарихий асари асосида ишлаб чиқилиши, шунингдек фильмнинг инглиз тилида тасвирга олиниши ва уни ғарб давлатларининг катта экранларида намойиш этиш имконияти мавжуд эканлигини қайд этди.
Хорижий томон таклиф этилаётган фильм ўзбек халқининг Бобур сиймосида Буюк Британия ҳамда ғарб мамлакатлари халқига, унинг бой тарихи ва маданияти, урф-одат ва қадриятлари билан кенг таништиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Суҳбат якунида ушбу фильмни тасвирга олиш масалаларини батафсил муҳокама этиш учун британиялик ижодкорлар ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказишга келишиб олинди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 121617 | Инструменты